Португалия миллий жамоаси янги бош мураббийи Жорже Жезуш тактика ва жамоа ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин услубидаги ўзгаришлар ҳақида гапирганда, турли хил ғояларни кўриб чиқишимиз мумкин. Биз айнан нимани ўзгартирмоқчимиз? Ғояними, ўйин тизиминими ёки айрим тафсилотларними?
Бугунги кунда футбол тобора жамоавий ўйинга айланиб бормоқда. У жуда катта инқилобни бошдан кечирди, чунки ҳозир футбол — бу жамоалар ва мураббийлар ўйини.
Улар яхши тушунишадики, энг қийин вазифа — бўш ҳудудларни камайтириш, ҳужумлар сонини кўпайтириш ва рақибга имкониятларни имкон қадар кам қолдиришдир.
Лекин буни қандай амалга ошириш мумкин? Энг қийин савол ҳам айнан шу. Мен 4-3-3 схемасида 3 нафар марказий яримҳимоячи билан ўйнашнинг тарафдори эмасман. Менга ҳаракатчан ва динамик яримҳимоячилар кўпроқ ёқади.
Ҳамма бизда дунёнинг энг яхши яримҳимоячилари бор деб айтди. Лекин улар қаерда? Икки футболчи «ПСЖ»да, яна бири «Манчестер Юнайтед»да.
«ПСЖ»да ғоялар бошқача, у ерда ўйинни индивидуал маҳорати билан бошқарадиган 3 нафар ҳужумчи бор. Португалияда эса бундай эмас эди.
Менинг фикримча, футболчиларнинг хусусиятларига мос келадиган ғояларни жорий этиш керак. Мураббий футболчиларга ёрдам беришга интилиши лозим.
Шундай пайтлар бўладики, уларга кўмак зарур бўлади. Бизнинг футболчиларимиз юқори савияга эга ва мен уларга ёрдам бериш учун доим тайёрман», — деди Жезуш.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади