Live
4
Ўзбек

Макгрегор: «Мен Ҳоллоуэйни шунчаки йўқ қиламан»

MMA
11 июл, 01:00
Аввалроқ Конор ўзини Брюс Лидан кейин тарихдаги энг буюк ярим енгил вазн жангчиси эканини айтиб ўтганди.
Макгрегор: «Мен Ҳоллоуэйни шунчаки йўқ қиламан»
Фото: Getty Images

UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Макс Ҳоллоуэйга қарши жанг олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Башоратчи Макнинг тахминими? Йўқ қилиш. Мен Максни шунчаки йўқ қиламан. Қолган барча рақибларим аллақачон сафдан чиққан. Энди фақат Макс қолди ва якшанба куни у ҳам бутунлай мағлуб этилади», — деди Макгрегор.

Маълумот ўрнида, Макгрегор ва Ҳоллоуэй ўртасидаги жанг 12 июл куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 329 турнири доирасида ташкил этилади. Аввалроқ Конор ўзини Брюс Лидан кейин тарихдаги энг буюк ярим енгил вазн жангчиси эканини айтиб ўтганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар