Live
13
Ўзбек

Макгрегор ярим енгил вазнда UFC'нинг энг яхши жангчисини айтди

MMA
8 июл, 15:03
Ирландиялик жангчи фикр билдираётганда Брюс Лини ҳам тилга олди.
Макгрегор ярим енгил вазнда UFC'нинг энг яхши жангчисини айтди
Foto: Getty Images

UFC’нинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор турнир тарихидаги энг яхши ярим енгил вазн (65 кг гача) жангчиси ким эканини айтди.

«Ярим енгил вазннинг энг яхши жангчилари рейтинги тузилибди... Мен уларнинг барчасини мағлуб этганман, аммо ўзим рўйхатда йўқман. Унда мен уларни қандай қилиб бунчалик осон енгдим? Фаоллик — муҳим омил, буни тушунаман. Лекин маҳорат ҳам инобатга олиниши керак.

Энг яхшиси ким эди? Мен. Буни натижаларнинг ўзи исботлайди.

Ҳаммасини тушунаман, аммо барибир бу рейтингга қўшилмайман. Мен Брюс Лидан кейин тарихдаги энг буюк ярим енгил вазн жангчисиман»
, — дея Макгрегорнинг сўзларини келтиради ESPN.

Эслатиб ўтамиз, 12 июл куни UFC-329 турнирида Конор Макгрегор америкалик Макс Ҳоллоуэйга қарши реванш жанги ўтказади.

Бугунги янгиликлар