Термизнинг «Сурхон» клуби назорат беллашувида «Ғазалкент»га қарши ўйнади. Унда Суперлига клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоаларнинг ўзаро келишувига кўра, учрашув 40 дақиқадан 3 бўлим давом этди. «Сурхон» сафида голлар Фаррух Салихжонов ва Беҳруз Акрамов ҳисобига ёзилди. Пролига иштирокчиси сафида эса Лазиз Мирзаев гол урди.
Назорат ўйини
Миллий футбол маркази, машғулот майдони
Ғазалкент - Сурхон 1:2
Голлар: Лазиз Мирзаев 63 - Фаррух Салихжонов 83, Беҳруз Акрамов 108