Бугун
32
Ўзбек

ОКМК «Локомотив»га қарши иккита назорат баҳсида майдонга тушди

Футбол
11 июл, 15:00
Жамоалар бир мартадан ғалаба қозонишди.
ОКМК «Локомотив»га қарши иккита назорат баҳсида майдонга тушди
Фото: ОКМК

ОКМК клуби тайёргарлик вақтидаги сўнгги назорат баҳсини ўтказди. Унда «кончилар» «Локомотив» клубига қарши икки бор беллашди.

Биринчи учрашувда олмалиқликлар 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Жамоа сафидаги ягона голга 22-дақиқада Али Абдураҳмонов муаллифлик қилди.

Иккинчи баҳсда ҳам мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Якунда «Локомотив» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Назорат ўйини. 1-ўйин
ОКМК — Локомотив 1:2
Голлар
: Али Абдураҳмонов (22) — Иля Еличич (9), Жафар Баҳодиров (25)
Биринчи ўйин таркиби: Ҳамидулло Абдунабиев — Элдорбек Бегимов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Шаҳзод Тоиров, Аҳмадулло Муқимжонов — Аброр Саримсоқов, Риан Исломов Ҳазратжон Турсунқулов — Нодирбек Абдураззоқов, Али Абдураҳмонов, Фариджон Абдуллаев

Назорат ўйини. 2-ўйин
ОКМК — Локомотив 0:2
Голлар:
Темурхўжа Абдухолиқов (16), (38)
Иккинчи ўйин таркиби: Жавоҳир Илёсов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Аброр Каримов, Гиорги Папава, Авазбек Ўлмасалиев, Саидафзалхон Аҳроров — Сиаваш Ҳақназари, Ариҳиро Центоку — Азиз Холмуродов, Урош Койич, Асад Собиржонов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • OKMK OKMK
Бугунги янгиликлар