Live
2
Ўзбек

«Фиорентина» АПЛдан яна бир ҳимоячи трансферини якунламоқда

Футбол
11 июл, 13:59
«Борнмут» футболчиси Алекс Хименес «бинафшаранглилар» сафига ижара асосида қўшилади.
«Фиорентина» АПЛдан яна бир ҳимоячи трансферини якунламоқда
Foto: Getty Images

«Борнмут» ҳимоячиси Алекс Хименес фаолиятини «Фиорентина»да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

«Барча ҳужжатлар имзоланди. Ижара пули ва футболчининг маоши «Фиорентина» томонидан қопланади. Шартномада 20 миллион евролик сотиб олиш опсияси мавжуд. Тиббий кўрик ҳам муваффақиятли якунланди. Фабио Гроссо ўз жамоаси учун янги ўнг қанот ҳимоячисига эга бўлди», — деб ёзди Романо.

Эслатиб ўтамиз, Алекс Хименес бир неча ой аввал нохуш воқеа сабаб «Борнмут» томонидан вақтинча жамоадан четлатилганди.

«Борнмут» испаниялик футболчини ўтган йили «Милан»дан 18 миллион евро эвазига сотиб олган. Ўнг қанот ҳимоячиси Мадриднинг «Реал» клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Қайд этиш жоиз, бу «Фиорентина»нинг ушбу трансфер ойнасида Англия Премер-лигасидан амалга ошираётган иккинчи ҳимоячи трансфери бўлади. Аввалроқ Флоренция клуби «Тоттенҳэм»дан Раду Дрегушинни ўз сафига қўшиб олганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фиорентина Фиорентина
Бугунги янгиликлар