Live
2
Ўзбек

«ПСЖ» Барколя учун 150 миллион евро талаб қилмоқда

Футбол
11 июл, 13:51
Франциялик вингерга «Ливерпул», «Арсенал» ва «Бавария» қизиқиш билдирмоқда.
«ПСЖ» Барколя учун 150 миллион евро талаб қилмоқда
Foto: Getty Images

«ПСЖ» вингер Бредли Барколянинг эҳтимолий трансфери учун 150 миллион евро нарх белгилаган. Бу ҳақда L'Equipe хабар берди.

Манбага кўра, Париж клуби бир неча ойдан бери 23 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бироқ Жаҳон чемпионати сабаб бу жараён вақтинча тўхтатилган. Барколянинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Қайд этилишича, «ПСЖ» Ферран Торрес трансфери бўйича дастлабки келишувга эришган. Бироқ испаниялик футболчининг трансфери фақат Барколя жамоани тарк этган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.

Франциялик вингер хизматларига «Ливерпул», «Арсенал» ва «Бавария» қизиқиш билдирмоқда. Париж клуби эса уни 150 миллион еврога баҳоламоқда.

2025/26 йилги Лига 1 мавсумида Барколя 29 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар