«Челси» дарвозабонлар чизиғини кучайтириш учун «Порту» посбони Диогу Коштани асосий трансфер мақсади сифатида белгилади. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 26 ёшли португалиялик дарвозабоннинг шартномасида кўрсатилган 60 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр.
Диогу Кошта «Порту» академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2019 йилдан буён асосий жамоа сафида тўп тепиб келмоқда.
2025/26 йилги мавсумда у барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборди ҳамда 24 та баҳсни «қуруқ» ўтказди.
Қайд этилишича, «Челси» ушбу трансфер борасида дарвозабонга қизиқиш билдирган «ПСЖ»ни ортда қолдирган. Лондон клуби битимни расмийлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаб юборган.