Бугун
13
Ўзбек

Родри: «Ямал ҳиссиётларини бироз жиловлашни ўрганиши керак»

Футбол
12 июл, 16:00
Испаниялик яримҳимоячи ёш жамоадошининг ҳали янада ривожланишига ишонмоқда.
Родри: «Ямал ҳиссиётларини бироз жиловлашни ўрганиши керак»
Foto: Getty Images
14.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Испания Испания

Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Родри жамоадоши Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Баъзида у ҳиссиётларини ва ўзини кўрсатишга бўлган кучли иштиёқини бироз назорат қилиши керак. Ямал — ажойиб футболчи. У ҳали ўйин ритмини ва учрашувнинг боришини янада яхши ҳис қилишни ўрганади. Унинг ёшини ҳисобга олсак, бу мутлақо табиий ҳолат», — деди Родри.

18 ёшли Ямал 2025/26 йилги мавсумда «Барселона»нинг энг яхши тўпурарига айланди. У барча мусобақаларда 24 та гол уриб, 17 та голли узатмани амалга оширди.

ЖЧ-2026да эса вингер 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланди. Испания яримфиналда 14 июл куни Арлингтон шаҳрида Францияга қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар