Бугун
13
Ўзбек

«ПСЖ» Япония миллий жамоаси дарвозабони учун музокараларни бошлади

Футбол
12 июл, 14:36
Париж клуби «Парма» посбони Зион Сузукини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
«ПСЖ» Япония миллий жамоаси дарвозабони учун музокараларни бошлади
Foto: Getty Images

«ПСЖ» Япония миллий жамоаси ва Италиянинг «Парма» клуби дарвозабони Зион Сузуки трансфери бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар тез суръатларда давом этмоқда ва 23 ёшли дарвозабон «Парма»ни тарк этишга яқин турибди.

Қайд этилишича, Италия клуби Сузукининг ўрнини тўлдириш мақсадида «Ювентус»дан Жованни Даффарани ўз сафига қўшиб олган.

Зион Сузуки ЖЧ-2026да Япониянинг асосий дарвозабони бўлди. Японияликлар 1/16 финал босқичида Бразилияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар