Бугун
13
Ўзбек

«Астон Вилла» Мартинес бўйича қарорини эълон қилди

Футбол
14 июл, 08:30
Клуб аргентиналик дарвозабонни сотишни режалаштирмаяпти.
«Астон Вилла» Мартинес бўйича қарорини эълон қилди
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» спорт директори Дамиан Видагани Эмилиано Мартинеснинг келажаги борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Мартинес биз билан қолади. Уни сотишни режалаштирмаяпмиз. Унинг «Ювентус»га ўтиши ҳақидаги хабарлар клубимиз позициясини акс эттирмайди. У жамоамиз учун жуда муҳим футболчи», — деди функционер 365Scores нашрига.

33 ёшли Мартинес 2020 йилдан буён «Астон Вилла» сафида тўп тепиб келмоқда.

2025/26 йилги мавсумда аргентиналик дарвозабон барча мусобақаларда 44 та учрашув ўтказиб, 49 та гол ўтказиб юборди ва 14 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Эмилиано Мартинес нуфузли France football талқини бўйича икки бор йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар