«Астон Вилла» «Фрайбург» билан яримҳимоячи Йоан Манзамбининг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Бирмингҳэм клуби Швейцария миллий жамоасининг 20 ёшли футболчиси учун 60 миллион евродан кўпроқ пул тўлайди. Шунингдек, жамоа Манзамби билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.
Маълумот ўрнида, 2026 йилги жаҳон чемпионатида яримҳимоячи 4 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та ассист муаллифи бўлган. Аввалроқ «Астон Вилла» Йоан учун курашда «Нюкасл»ни доғла қолдиргани маълум қилинганди.