Бугун
13
Ўзбек

Араухо «Барселона»ни тарк этиши мумкин

Футбол
14 июл, 05:12
Каталония клуби унинг ўрнига янги марказий ҳимоячи изламоқда.
Араухо «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Foto: Getty Images

«Барселона» марказий ҳимоячиси Роналд Араухо ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Мundo Deportivо хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар Пау Кубарси, Херард Мартин ва Эрик Гарсияни жамоанинг дахлсиз футболчилари деб ҳисобламоқда. Шунингдек, Андреас Кристенсен ҳам яқинда шартномасини узайтирган.

Шу сабабли Араухо асосий таркибдаги ўрни учун рақобатда ортда қолиши ва захира ролидан норози бўлиши мумкин. Агар уругвайлик ҳимоячи трансфер сўраса, «Барселона» унинг ўрнига янги марказий ҳимоячи олиб келишга ҳаракат қилади.

27 ёшли футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача амал қилади. Тransfermarkt портали унинг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар