«Барселона» вингери Рафиня «Ал Ҳилол» клуби томонидан бўлаётган қизиқишларга қарамай, жамоани тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Саудия клуби раҳбарияти бразилиялик 29 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришган. Шунга қарамай, Рафиня ўзининг бор эътиборини Каталония жамоасига қаратган.
Қайд этилишича, Саудия клуби ушбу трансфер учун каталонияликларга 80 миллион евро тўлашга тайёр. Қолаверса, Рафинянинг ўзига ҳозирда «Барселона»да олаётган даромадидан тўрт баробар кўп маош таклиф қилинмоқда.
Ўтган мавсумда Рафиня «Барселона» таркибида барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21 та гол ва 8 та голли узатмани ёздириб қўйди.