Испания миллий жамоаси ва «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Педро Порро Францияга қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менимча, уларни қандай ҳурмат қилсак, улар ҳам бизни шундай ҳурмат қилади, деб ўйлайман. Умид қиламанки, барчаси кўнгилдагидек бўлади. Эътиборимизни фақат ўз ўйинимизга қаратишимиз керак. Ахир, биз ҳам дунёнинг энг кучли жамоаларидан биримиз. Сўнгги 36 та учрашувда мағлубиятга учрамаганмиз. Энг муҳими — ўз ўйинимизни намойиш этиш ва уларга энг яхши футболини кўрсатиш имконини бермаслик. Барчаси ўз қўлимизда.
Францияни охирги икки учрашувда мағлуб этганмиз, аммо ҳар бир ўйин ўзига хос. Улар сафида юқори савиядаги футболчилар борлигини яхши биламиз. Ғалаба қозониш учун деярли барча ишни мукаммал бажаришимиз керак. Бу қийин, аммо жуда қизиқарли баҳс бўлади», — деди Порро Mundo Deportivo нашрига берган интервюсида.