Бугун
3
Ўзбек

Кубарси: «Мбаппе менда қўрқув уйғотмаяпти»

Футбол
13 июл, 12:37
Испаниялик ҳимоячи Францияга қарши баҳс олдидан фикр билдирди.
Кубарси: «Мбаппе менда қўрқув уйғотмаяпти»
Фото: Getty Images
14.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Испания Испания

«Барселона» ва Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарси Францияга қарши баҳс олдидан Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.

«Мбаппе менда қўрқув уйғотмаяпти. Аммо ҳамма унинг маҳоратини билади. Ҳатто майдонда кўринмай қолган тақдирда ҳам, у битта ҳаракат билан ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин.

Айтишим мумкинки, Килиан худди Ламин Ямал каби бетакрор ўйинчи. Барча 90 дақиқа давомида диққатни жамлаш керак», — дея Кубарсининг сўзларини келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, Испания – Франция беллашуви 14 июл куни Тошкент вақти билан соат 23:59да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

40+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар