Бугун
3
Ўзбек

«ПСЖ» Nike билан рекорд миқдорда шартнома имзолашга яқин

Футбол
13 июл, 15:54
Томонлар ҳамкорликни яна беш йилга — 2037 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда.
«ПСЖ» Nike билан рекорд миқдорда шартнома имзолашга яқин
Фото: Getty Images

«ПСЖ» клуби ҳамда Американинг Nike компанияси ўзаро ҳамкорлик шартномасини узайтириш арафасида турибди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.

Манбага кўра, амалдаги келишув 2032 йилгача мўлжалланган бўлса-да, томонлар ҳамкорликни яна беш йилга — 2037 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда.

Янги шартномага кўра, Париж клуби ҳар йили тахминан 100 миллион евро даромад олади. Ҳозирги келишув доирасида эса «ПСЖ» бир мавсум учун қарийб 60 миллион евро ишлаб топмоқда.

Шунингдек, «ПСЖ» Nike'нинг шўъба бренди ҳисобланган Jordan билан ҳамкорлик қилаётган ягона футбол клуби мақомини сақлаб қолади.

Парижликлар келгусида ҳам Nike ва Jordan бренди остидаги либосларда майдонга тушишда давом этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар