Бугун
3
Ўзбек

«Реал» Куртуа билан янги шартнома имзоламоқчи

Футбол
13 июл, 16:41
Энди эса клуб унга янада узоқ муддатли янги битим таклиф қилиш ниятида.
«Реал» Куртуа билан янги шартнома имзоламоқчи
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби асосий дарвозабони Тибо Куртуа билан ҳамкорликни янада узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, белгиялик 34 ёшли дарвозабон ўтган ёзда «қаймоқранглилар» билан шартномасини 2027 йил ёзига қадар узайтиришга розилик билдирган эди. Энди эса клуб унга янада узоқ муддатли янги битим таклиф қилиш ниятида.

Хабар қилинишича, «Реал» раҳбарияти Тибо Куртуа билан расмий музокараларни ёзги трансферлар ойнаси ёпилганидан кейин бошлашни режалаштирган. Клуб тажрибали посбонни келажакда ҳам жамоанинг асосий дарвозабони сифатида кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тибо «Реал»дан олдин «Атлетико» ва «Челси» жамоаларида тўп тепган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар