Бугун
3
Ўзбек

Винисиус «Реал»да бир мавсум учун солиқлардан ташқари 20 млн евро маош олишни истамоқда

Футбол
13 июл, 01:05
Клуб ҳозирча бундай шартномани маъқуллашга тайёр эмас.
Винисиус «Реал»да бир мавсум учун солиқлардан ташқари 20 млн евро маош олишни истамоқда
Фото: Getty Images

«Реал» вингери Винисиус Жуниорнинг клуб билан янги шартнома бўйича музокаралардаги янги талаблари маълум бўлди. Бу ҳақда OK Diario хабар берди.

26 ёшли футболчининг янги шартнома талаблари сўнгги икки мавсум давомида «Реал»да баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Чунки унинг амалдаги битими келаси ёзда ўз якунига етади.

Маълум қилинишича, Винисиус клуб билан янги шартнома бўйича музокараларни қайта бошлаш ниятида. Бироқ томонлар ўртасида келишувга эришишга ҳали анча бор.

Қайд этилишича, Винисиус бир мавсум учун солиқлардан ташқари тахминан 20 миллион евро маош олишни истамоқда. Бу уни Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингҳэм каби футболчилар билан бир қаторга олиб чиқади. Бироқ «Реал» ҳозирча бундай шартномани маъқуллашга тайёр эмас.

Аввалроқ «қироллик клуби» ва Винисиус шартномани узайтириш бўйича келишиб олишгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар