Live
1
Ўзбек

«Реал» дарвозабонлар мураббийини алмаштиради

Футбол
12 июл, 12:21
Жозе Моуринио штабига Нуну Сантуш қўшилади.
«Реал» дарвозабонлар мураббийини алмаштиради
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби янги мавсум олдидан дарвозабонлар мураббийи лавозимида ўзгариш қилади. Бу ҳақда Маrcа нашри хабар берди.

Манбага кўра, ушбу лавозимни эгаллаб келган Луис Лёпис ўз вазифасини тарк этади. Унинг ўрнига аввалроқ Жозе Моуринио билан бир неча клубда ишлаган Нуну Сантуш тайинланади.

Қайд этилишича, Лёпис клубни тарк этмайди. У «Реал» тизимида бошқа лавозимда фаолиятини давом эттиради. Унинг янги вазифаси яқин вақт ичида маълум қилинади.

Нуну Сантуш аввал ҳам Моуриню мураббийлар штабида ишлаб, дарвозабонлар тайёргарлиги учун масъул бўлган. Португалиялик мутахассиснинг «Реал» бош мураббийи этиб тайинланиши ортидан Сантуш ҳам Мадрид клубига қайтмоқда.

Маълумот учун, Луис Лёпис «Реал» асосий жамоасида илк бор 2015–2018 йилларда ишлаган. Шундан сўнг у «Реал Соседад»га ўтиб, 2021 йилгача дарвозабонлар мураббийи бўлган. 2021 йилда эса яна Мадрид клубига қайтган ва шу вақт давомида жамоа билан бир неча бор УEФА Чемпионлар лигаси ҳамда Испания чемпионлигини қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар