«Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.
Манбага кўра, «ПСЖ»нинг «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресга эътибор қаратгани «Тоттенҳэм»нинг Крупи трансферини амалга ошириш имкониятларини сезиларли даражада оширган. Футболчининг ўзи ҳам Лондон клубига ўтишга тайёр.
Қайд этилишича, «шпорлар» яқин кунларда 20 ёшли франциялик ҳужумчи учун «Борнмут»га қарийб 100 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Крупи барча мусобақаларда 35 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол урган.
Аввалроқ футболчи мавсум якунида «Тоттенҳэм» бош мураббийи этиб тайинланган Роберто Де Зерби қўл остида ишлашни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.