Live
1
Ўзбек

Собослаи: «Олтин тўп»ни ютишни орзу қиламан, аммо бу соврин ҳар доим ҳам мавсум натижаларига қараб берилмайди»

Футбол
12 июл, 12:00
«Ливерпул» яримҳимоячиси Ҳоланд ва Варан мисолини келтирди.
Собослаи: «Олтин тўп»ни ютишни орзу қиламан, аммо бу соврин ҳар доим ҳам мавсум натижаларига қараб берилмайди»
Foto: Getty Images

«Ливерпул» клуби ҳамда Венгрия миллий жамоаси яримҳимоячиси Доминик Собослаи «Олтин тўп» мукофоти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта, «Олтин тўп»ни ютиш ҳам менинг орзуларимдан бири. Лекин бу ҳақда кўп гапирмаслигимнинг сабаби бор. Менда овоз бериш ҳар доим ҳам футболчининг мавсумдаги ютуқларига асосланмайди, деган таассурот бор.

Масалан, 2018 йилда Рафаел Варан «Реал» билан Чемпионлар лигасида, Франция билан эса Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Шунга қарамай, у «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмади. Шунда тушундимки, Венгрия билан йирик турнирда ғолиб бўлмасам, бу совринни ютишим жуда қийин бўлади», — деди Собослаи.

Венгриялик футболчи Эрлинг Ҳоланд мисолини ҳам тилга олди.

«2023 йилда Ҳоланд «Манчестер Сити» билан барча совринларни қўлга киритди, деярли барча тўпурарлик рекордларини янгилади. Аммо у ҳам «Олтин тўп»ни юта олмади», — дея қўшимча қилди у.

Собослаи суҳбат якунида ҳазил тариқасида шундай деди:

«Олтин тўп» одатда октябр ойида топшириладими? Унда 2027 йил октябрида кўришамиз».

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги «Олтин тўп» соврини Лионел Мессига, 2018 йилги мукофот эса Лука Модричга насиб этган.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар