Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар берди.
Белгия миллий жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби кипери Тибо Куртоа чап сон тўғри мушагининг жароҳати туфайли 4 — 8 ҳафта сафдан четда қолиши мумкин, деб хабар беради манба спорт физиотерапевти Анҳел Вилянуэвага таяниб.
Таъкидланишича, 34 ёшли голкипер «қаймоқранглилар»нинг янги мавсум стартидаги дастлабки ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин. Испания чемпионати 1-тури доирасида «Реал» 16 август куни «Реал Соседад»га қарши майдонга тушиши режалаштирилган. Бироқ жаҳон чемпионати туфайли баҳс санаси ўзгартирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа жаҳон чемпионати 1/4 финал босқичи доирасида Испанияга қарши баҳсда (2:1) жароҳат олиб, ўйиннинг 71-дақиқасида захирага олинган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади