«Реал» футболчилари мундиаллардаги урилган голлар сони бўйича рекорд қайд этди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Яримҳимоячи Жуд Беллингҳэм 2026 йилги жаҳон чемпионатида Англия — Норвегия учрашувида дубл қайд этди. Англияликлар 120 дақиқа якунига кўра 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олди.
Шу тариқа, «Реал» футболчилари бу мундиалда жами 19 та гол урди. Ушбу натижа жаҳон чемпионатлари тарихидаги янги рекорд ҳисобланади.
Аввалги рекордни 3 та клуб «Гонвед», «Бавария» ва «ПСЖ» бўлишиб турганди. Ушбу жамоалар футболчилари мос равишда 1954, 2014 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларида 18 тадан гол урган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади