Бугун
13
Ўзбек

ЖЧ-2026. Аргентина қўшимча бўлимларда Швейцарияни мағлуб этиб, сўнгги яримфинал йўлланмасига эга чиқди

Футбол
11 июл, 23:45
Энди амалдаги жаҳон чемпионлари финал учун кечадиган баҳсда Англия билан тўқнаш келади.
ЖЧ-2026. Аргентина қўшимча бўлимларда Швейцарияни мағлуб этиб, сўнгги яримфинал йўлланмасига эга чиқди
Фото: Getty Images
11.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Аргентина Аргентина 3 : 1 Швейтсария Швейтсария

Жаҳон чемпионати чоракфиналидан ўрин олган Аргентина ва Швейцария жамоалари ўртасидаги беллашув якунига етди.

Асосим вақтларда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб 10-дақиқада Мак Аллистер ҳисобни очди. 67-дақиқада эса Ндойе Мартинесни ожиз қолдириб, мувозанатни тиклади.

Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида эса Алварес ажойиб зарбаси билан аргентиналикларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Сўнгги дақиқаларда эса Лаутаро жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, амалдаги жаҳон чемпионлари яримфиналда Норвегияни мусобақадан чиқариб юборган Англия билан тўқнаш келади.

ЖЧ-2026. Чоракфинал
Аргентина — Швейцария 3:1 (қўшимча бўлимларда)
Голлар:
Мак Аллистер 10, Алварес 112, Лаутаро 120+1 — Ндойе 67.


Аргентина — Мартинес, Молина (Монтиэл 85), Ромеро (Отаменди 106), Мартинес, Таляфико (Гонсалес 78), Паредес (Лопес 110), Энцо (Алмада 91), Макаллистер, де Паул (Лаутаро), Алварес, Месси.
Швейцария — Кобел, Элведи, Аканжи, Родригес (Жомерт 90+5), Закария (Яшари 96), Фройлер (Варгас 115), Жака, Ридер (Муҳейим 86), Соу (Видмар 86), Ндойе (Амдуни 86), Эмболо.

Огоҳлантиришлар: Эмболо 44, 72 (иккинчи сариқ карточка), Алмада 97, Лисандро 98, Лопес 114.
Четлатиш: Эмболо 72.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Швейтсария Швейтсария
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

190+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар