«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд «Арсенал»га Маркус Рэшфорд атрофидаги ноаниқ вазиятдан фойдаланиб, англиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни тавсия қилди.
«Агар менга қолса, Рэшфордни ўз жамоамга албатта олардим. Агар уни 46 миллион еврога сотиб олиш имкони бўлса, бир зум ҳам ўйлаб ўтирмасдим», — деди Фердинанд ўзининг YouTube каналида.
Маълумот учун, Маркус «Барселона»даги муваффақиятли ижарадан кейин Каталония клубига тўлиқ ўтишни умид қилган эди. Бироқ «кўк-анорранглилар» бошқа вариантни танлаб, «Нюкасл»дан Энтони Гордонни ўз сафига қўшиб олди.