«Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо клуб ҳақидаги илк таассуротлари ва мавсумолди тайёргарлиги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу клубнинг даражаси жуда юқори. Инфратузилма аъло даражада, аммо бу ерга қалбни ҳам қўшиш керак. Ишга мазмун бериш, сифатли меҳнат ва ижобий энергия олиб кириш лозим. Биз учун ҳар бир инсон завқ билан ишлайдиган муҳит яратишни хоҳлайман ва бунинг учун клубда барча шароитлар мавжуд.
Аввало инсонлар билан муносабатларни йўлга қўйишни бошлайман. Чунки ҳаммаси ўзаро ишонч ва муносабатларга боғлиқ. Инсон ўзини яхши ҳис қилса, одатда яхши ишлайди.
Футболчиларнинг қандай сифатларга эга эканини яхши биламан. Энди эса биз ягона мақсад ва умумий ғоя атрофида бирлашишимиз керак. Мен айнан шу муҳитни яратишни истайман. Улар ҳар бир мусобақада юқори савияда рақобатлаша олишимизга ишониши ва шу ғоядан руҳланиши муҳим», — деди Алонсо «Челси» матбуот хизматига.