Мадриднинг «Реал» ва «Порту» клублари собиқ кипери Икер Касиляс Англия миллий жамоасининг ЖЧ-2026 яримфиналига чиққанига муносабат билдирди. Мусобақа чоракфиналида Томас Тухел шогирдлари Норвегияни (2:1 қўшимча бўлимларда) мағлубиятга учратишди.
«Англияга қутқарув балонини ташлашди», - деб ёзди собиқ футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячи Жуд Беллингҳемнинг икки голи «уч шерлар»га ғалаба келтирди. Хавбек аввалига ҳисобни тенглаштирди, қўшимча бўлимларда эса ғалаба голини уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Англия яримфиналда Аргентинага қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади