Бугун
13
Ўзбек

«Эвертон» «Нюкасл» вингери Мёрфига қизиқмоқда

Футбол
12 июл, 05:35
Англиялик футболчи ёзда клубини ўзгартириши мумкин.
«Эвертон» «Нюкасл» вингери Мёрфига қизиқмоқда
Фото: Getty Images

Бу ҳақда ТalkSPORT хабар берди.

«Нюкасл Юнайтед» вингери Жейкоб Мёрфи «Эвертон» қизиқишига сабаб бўлмоқда. Ливерпулликлар ҳужум қанотларини кучайтириш учун вариантларни фаол тарзда ўрганиб чиқишмоқда. Номззодлар ичида англиялик футболчи ҳам борлиги ҳақида хабар берилмоқда.

Мёрфининг амалдаги шартномаси якунланишига бир йил қолмоқда. «Нюкасл» раҳбарияти футболчини текинга қўлдан чиқармаслик учун уни сотиб юборишга қарши эмас.

Маълумот учун, футболчи 9 йилдан буён «Нюкасл» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

2025/2026-йилги мавсумда Жейкоб Мёрфи клуб сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
  • Эвертон Эвертон
Бугунги янгиликлар