«Нюкасл» клуби «Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффордни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Chronicle хабар берди.
Манбага кўра, «қарғалар» англиялик 22 ёшли футболчи трансферини амалга ошириш имкониятини оширган. Бунга «Астон Вилла»нинг Траффордга бўлган қизиқишини сусайтириб, асосий эътиборини Эмилиано Мартинесни жамоада олиб қолишга қаратгани сабаб бўлган. Шу билан бирга, Траффорд учун курашга «Челси» ҳам қўшилиши мумкин.
Ўтган мавсумда Жеймс барча турнирларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ўтказиб юборди ҳамда 8 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.