«Нюкасл» яримҳимоячи Бруну Гимараэсни ёзги трансферлар ойнасида «Арсенал»га қўйиб юбориш ниятида эмас. Бу ҳақда Football Insider хабар тарқатди.
Манбага кўра, «тўпчилар» бразилиялик футболчи учун тахминан 64,3 миллион евро миқдорида расмий таклиф юборган. Бироқ «қарғалар» раҳбарияти ушбу таклифни рад этган.
Хабарда таъкидланишича, Энтони Гордон ва Сандро Тонали жамоани тарк этгач, «Нюкасл» раҳбариятининг позицияси янада қатъийлашган. Бош мураббий Эдди Ҳау Гимараэс билан хайрлашишга мутлақо қарши ва уни келаси мавсум учун жамоада сақлаб қолишни истамоқда.
Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи барча турнирларда 41 та учрашувда иштирок этиб, 9 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Унинг «Нюкасл» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.