Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионел Месси жамоадоши Хулиан Алвареснинг жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасидаги Швейцарияга қарши баҳсдаги (3:1) ғалаба голига муносабат билдирди.
Маълумот учун, Алварес 112-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.
«У фантастик гол урди ва бу биринчи марта эмас. У бир неча бор шунга ўхшаш голлар урган.
Унинг ўзига хос зарбаси бор ва буни узоқ вақт давомида «Атлетико» Мадридда ҳам кўрсатган. Ўтган мавсумда Алварес жуда кўп шундай голлар урди. Натижадан, унинг ва Лаутаронинг голидан жуда ҳам мамнунман. Уларнинг ҳар иккиси гол уриши бизга жуда керак эди. Бу амалга ошганидан жуда хурсандман», — деди Месси Швейцарияга қарши ўйиндан сўнг.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади