Бугун
13
Ўзбек

Махачев: «Конорни Конорнинг ўзи мағлуб қилди»

MMA
12 июл, 03:00
UFC чемпиони Макгрегорнинг Ҳоллоуэйга қарши жангда олган жароҳатига ўз муносабатини билдирди.
Махачев: «Конорни Конорнинг ўзи мағлуб қилди»
Фото: Getty Images

UFC чемпиони Ислом Махачев Конор Макгрегорнинг Макс Ҳоллоуэйга қарши жангда олган жароҳати ва мағлубиятига ўз муносабатини билдирди.

«Конорни Конорнинг ўзи мағлуб қилди. Макс, табриклайман», — деб ёзди Махачев ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали.

Маълумот ўрнида, Макгрегор ушбу жангда 1-раунднинг дастлабки дақиқасидаёқ мағлуб бўлди. У оёғидан жароҳат олди ва жангни давом эттира олмади.

Бу Конор учун сўнгги 5 йил ичидаги илк жанг эди. У бундан аввал 2021 йил июл ойида октагонга чиққан ва ўшанда Дастин Пориега техник нокаут билан ютқазганди.

Бугунги янгиликлар