Хитойнинг Ордос шаҳрида енгил атлетика бўйича U-23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.
Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥇 Олтин медал:
— Амир Нагаев (баландликка сакраш)
— Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
🥉 Бронза медал:
— Ўғилой Норбоева (етти кураш)
Якунда ўзбекистонлик спортчилар ушбу мусобақада 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринни эгаллашди.
Барча ғолиб ва совриндорлар:
🥇 Олтин медал:
— Жонбиби Ҳукмова (400 метр)
— Жонбиби Ҳукмова (800 метр)
— Валерия Горбатова (баландликка сакраш)
— Амир Нагаев (баландликка сакраш)
— Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
🥈 Кумуш медал:
— Нурхон Очилова (400 метр, тўсиқлар оша)
— Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
— Айюбхон Фаёзов (босқон улоқтириш)
— Иброҳим Маҳкамов (уч ҳатлаб сакраш)
🥉 Бронза медал:
— Ўғилой Норбоева (етти кураш)
Енгил атлетика. Ўзбекистон U-23 жамоаси Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллади
Бошқа спортлар
12 июл, 13:40
5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғарди.
Foto: Olympic uz