Бугун
3
Ўзбек

Элит ОЧЛ. «Пахтакор»нинг «Ал Ҳусайн»га қарши учрашувининг бошланиш вақти маълум

Футбол
13 июл, 02:45
Беллашув 11 август куни «Пахтакор» ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Элит ОЧЛ. «Пахтакор»нинг «Ал Ҳусайн»га қарши учрашувининг бошланиш вақти маълум
Фото: ЎзПФЛ

«Пахтакор»нинг ОФК Элит Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида Иорданиянинг «Ал Ҳусайн» клубига қарши ўтадиган учрашуви бошланиш вақти маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, баҳс 11 август куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади. Беллашув «шерлар»нинг уй стадиони бўлмиш «Пахтакор» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув ғолиби Осиё Элит Чемпионлар Лигасининг асосий босқичига йўлланма олади.

Маълумот ўрнида, «Ал Ҳусайн» ўтган мавсум Иордания чемпионатида чемпионликни қўлга киритганди. «Пахтакор» эса Ўзбекистон футболидаги энг совриндор клублардан бири бўлиб, ўтган мавсум Суперлигада 2-ўринни эгаллаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар