«Парма» япониялик дарвозабон Зион Сузукини 30 миллион еврога сотишни истамоқда.
Ҳозирда посбонга «ПСЖ» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Италияликлар эса бундан максимал даражада фойда кўришни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Сузукининг вакиллари уни ўз сафида кўришни истаган «Лидс»га рад жавобини берган. Бироқ «Астон Вилла» таклифи ҳали ўрганиб чиқилмоқда.
Нуфузли Transfermarkt портали Зионнинг трансфер нархини 20 миллион евро деб баҳолаган. Аввалроқ «ПСЖ» Сузуки учун музокараларни бошлагани маълум қилинганди.