Бугун
3
Ўзбек

Олисе мундиал якунлангач «Бавария» раҳбарияти билан дарҳол музокара ўтказишни талаб қилди

Футбол
13 июл, 00:15
Ҳозирда мюнхенликлар футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас.
Олисе мундиал якунлангач «Бавария» раҳбарияти билан дарҳол музокара ўтказишни талаб қилди
Фото: Getty Images

Франция миллий жамоаси футболчиси Майкл Олисе «Бавария» раҳбарияти билан музокара ўтказишни талаб қилди. Бу ҳақда El Debate нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Олисе 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг ўз келажагини муҳокама қилиш учун «Бавария» раҳбарияти билан дарҳол учрашув ўтказишни талаб қилган. Ҳозирда «немис машинаси» футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас.

24 ёшли футболчи 2024 йил июл ойида «Бавария»га кўчиб ўтганидан буён ўзини жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида намойиш этди. Ўтган мавсум Олисе клуб сафида барча мусобақаларда 57 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 28 та ассист амалга оширди.

Аввалроқ «Реал» Майкл учун жаҳон трансфер рекордини янгилашга тайёр экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ +4 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар