Франциялик собиқ футболчи Патрик Виейра Сенегал миллий жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Daily Express хабар берди.
Сенегал футбол федерацияси янги бош мураббий қидириш ишларини бошлади. Қайд этилишича, янги бош мураббий лавозимига асосий номзодлардан бири айнан Виейра ҳисобланади.
Франциялик мутахассис бунгача «Кристал Пэлас», «Женоа» ва «Ню-Йорк Сити» клубларини бошқарган. Футболчи сифатида эса у «Арсенал», «Интер», «Манчестер Сити» ва бошқа машҳур клублар сафидаги ўйинлари билан танилган.
Аввалроқ жамоа бош мураббийи Пап Тиав истеъфога чиқарилгани маълум қилинганди. Тиав 2024 йилдан буён Сенегал миллий жамоасини бошқариб келаётганди.