Мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»ни тарк этганидан сўнг фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Кая Темел хабар берди.
Маълум қилинишича, 34 ёшли вингерни Истанбулнинг «Бешиктош» клуби ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Айни пайтда Салоҳнинг агенти Туркия пойтахтида бўлиб, эҳтимолий трансфер юзасидан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Салоҳ 2025/2026 йилги мавсум якунланганидан кейин «Ливерпул»ни тарк этди. Ўтган мавсум у мерсисайдликлар сафида 41 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 10 та ассист амалга оширди.