«Фиорентина» раҳбарияти дарвозабон Давид Де Хеани жамоанинг асосий дарвозабони сифатида сақлаб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Аввалроқ испаниялик 35 ёшли посбоннинг мавсум учун 3 миллион евро маош олиши сабабли клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ «бинафшаранглар» тажрибали дарвозабонга ишонч билдиришда давом этади.
Де Хеанинг «Фиорентина» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда у барча турнирларда 46 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. «Фиорентина» эса А Серияда 15-ўринни эгаллади.