«Ланс» клуби белгиялик яримҳимоячи Торган Азар билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Франция клуби 33 ёшли футболчи билан қанча муддатли битим имзолагани ошкор қилинганича йўқ. У илгари бу жамоа таркибида ўйнаган.
Азар сўнгги уч мавсумни «Андерлехт»да ўтказди, шунингдек, фаолияти давомида «Боруссия Д», ПСВ ва «Зюлте-Варегем» клубларида ҳам ўйнаган.
2012 йилда у катта акаси Эден Азарнинг ортидан «Челси»га ўтган. Торган «кўклар» таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.
Ўтган мавсумда 33 ёшли хавбек Белгия чемпионатининг 36 та ўйинида 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.