«Барселона» эквадорлик Жосуе Кайседони LDU «Кито» жамоасидан ижарага олганини эълон қилди.
Келишувга кўра, 18 ёшли ўнг қанот ҳимоячи 2026/27 йилги мавсумни Каталония клубида ижара асосида ўтказади. Шартномада футболчини 2,5 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган. Агар Кайседо асосий жамоа сафида камида тўртта расмий учрашувда майдонга тушса, ушбу банд мажбурий кучга киради.
Шунингдек, LDU «Кито» футболчининг кейинги трансферидан 20 фоиз улушни сақлаб қолади.
Футболчи асосий жамоа билан мавсумолди тайёргарлик жараёнида иштирок этади. «Барселона» раҳбарияти унинг келажакда асосий жамоа сафидан ўрин эгаллашидан умид қилмоқда.