Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуринио қўл остидаги илк машғулотлар ҳақида фикр билдирди.
«Моуринио билан машғулотлар жуда яхши ўтмоқда. Мен доимо унга қойил қолганман. У ва унинг мураббийлар штаби билан ишлаш катта завқ. Уларнинг иш услуби ва талаблари жуда юқори. Бизга нималарни ўргатишини интиқлик билан кутяпман. Моуринио янги мавсумда «Реал»га совринлар ютишда ёрдам беради», — деди Трент.
Эслатиб ўтамиз, бу Жозе Моуринионинг «Реал» бош мураббийи сифатидаги иккинчи фаолияти ҳисобланади. Португалиялик мутахассис аввал 2010–2013 йилларда Мадрид клубини бошқарган ва шу даврда Ла Лига, Испания кубоги ҳамда Испания Суперкубогини қўлга киритган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади