«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес катта эҳтимол билан фаолиятини «ПСЖ» жамоасида давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар испаниялик 26 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган.
Каталония клуби ёзда янги марказий ҳужумчи олиб келишни режалаштираётгани сабабли Ферран билан хайрлашишга тайёр. Трансфер бўйича музокаралар ЖЧ-2026дан сўнг бошланиши кутилмоқда.
Transfermarkt портали мутахассислари Торреснинг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 49 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли пас муаллифига айланди.