Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар берди.
«ПСЖ» ўз футболчисини ёзда сотишга ошиқмаяпти, аммо 150 млн евро миқдоридаги таклиф вазиятни ўзгартириши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, 23 ёшли Барколага Англиянинг «Ливерпул» ва «Арсенал» клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «ПСЖ»нинг тутган ўрнидан келиб чиқсак, футболчи келажаги борасидаги савол ёзнинг охиригача очиқ қолиши мумкин.
Ўтган мавсум Баркола клуб сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали Бредлининг актуал трансфер нархини 70 млн еврога баҳоламоқда.