Бугун
18
Ўзбек

«Ливерпул» Собослаи билан янги шартнома имзолади

Футбол
17 июл, 12:33
25 ёшли футболчи 2023 йил ёзидан бери «Ливерпул» клуби сафида тўп тепиб келади.
«Ливерпул» Собослаи билан янги шартнома имзолади
Фото: Liverpool

«Ливерпул» яримҳимоячиси Доминик Собослаи клуб билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади.

Қайд этилишича, келишув 5 йилга мўлжалланган. Футболчининг маоши ҳам оширилди.

Венгриялик 25 ёшли футболчи 2023 йил ёзидан бери «Ливерпул» клуби сафида тўп тепиб келади.

«Бу менинг футбол ҳаётимдаги энг яхши учта воқеадан бири. Бундан юқори турадиган фақат иккита ҳолат бор — «Ливерпул» билан [илк] шартнома имзолаганим ва фарзандимнинг дунёга келиши», — деди Собослаи клуб расмий сайтига.

Ўтган мавсум у «қизиллар»да сафида барча турнирлар доирасида 53 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 12 та ассистни қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар