Бу ҳақда El Chiringuito хабар берди.
«Матрасчилар» аргентиналик футболчисини сотиш ниятида эмас, аммо агарда клуб «Реал Соседад»дан Микел Оярсабални харид қила олса, вазият ўзгариши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне жамоага Оярсабални таклиф қилишга жуда ҳам қизиқиб қолган. Мадридликлар 29 ёшли футболчи вакиллари билан алоқага чиқиб улгурган. Душанба, 20 июл, кунидан музокаралар фаоллашиши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Оярсабал клуб сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди. Алварес эса 49 ўйинда 20 та гол урган ва 9 та голли узатма етказиб берди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади