«Атлетико» президенти Энрике Сересо «Барселона» клубининг қизиқишига қарамай, Хулиан Алварес жамоада қолишини яна бир бор таъкидлади.
— Лапорта ҳеч кимнинг хоҳишига қараб ҳаракат қилмаслигини ва Хулиан Алварес бўйича таклиф чексиз муддатга берилмаганини айтди.
— Қаранг, Жоан Лапорта — менинг яхши дўстим ва ажойиб президент. У ҳам, сиз ҳам Хулианнинг келаси мавсумда қаерда ўйнашини яхши биласиз. Лапорта унинг келаси мавсумда қайси клубда ўйнашини билади.
— «Атлетико» бошқа хорижий клубларга нисбатан ҳам «Реал» ва «Барселона»га бўлган муносабати каби қатъий позицияда бўладими?
— Яна бир бор такрорлайман: Хулиан Лопес (Алварес) — «Атлетико» футболчиси ва шундай бўлиб қолади. Бу ҳақда мендан сўраманг. Гапимни бир неча марта такрорланг, шунда эҳтимол бошқа саволлар қолмас, — деди Сересо.
«Атлетико» президенти: «Алварес келаси мавсумда қайси клубда ўйнашини Лапорта жуда яхши билади»
Футбол
17 июл, 03:20
Сересо аргентиналик ҳужумчининг келажаги борасидаги саволларга жавоб берди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади