Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Карим Адееми «Барселона»га ўтишга бир қадам қолди.
Мundo Deportivо хабарига кўра, 24 ёшли германиялик футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Шунингдек, «Барселона» ва «Боруссия» трансфер бўйича битимнинг сўнгги тафсилотларини ҳам келишиб олган.
Адейеми сешанба оқшомида Барселонага етиб келган, чоршанба тонгида эса шаҳардаги клиникалардан бирида тиббий кўрикдан ўтган. Дастлаб айрим ҳуқуқий масалалар сабаб трансфер жума кунига қадар чўзилиши мумкинлиги айтилганди, бироқ клублар барча келишмовчиликларни қисқа муддатда бартараф этган.
Манбага кўра, «Барселона» ушбу трансфер учун 34 миллион евро тўлайди. Шундан 26 миллион евро кафолатланган тўлов бўлса, қолган 8 миллион евро бонуслар кўринишида тўланади.
Адейеми ёзги трансфер ойнасида Энтони Гордондан кейин «Барселона» сафига қўшилаётган иккинчи футболчига айланади. Футболчининг расмий тақдимоти келаси ҳафтага режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» трансферни яқин соатлар ичида расман эълон қилиши кутилмоқда. Ҳозирча битим юзасидан клублар томонидан расмий баёнот берилмаган.