«Чикаго Файр»нинг янги ҳужумчиси Роберт Левандовски нима сабабдан МЛСни танлагани ва Европада қолмагани ҳақида гапирди.
«Нега Европани тарк этдим? Чунки ўзимни «Барселона»дан бошқа ҳеч бир Европа клубида тасаввур қила олмасдим», — деди Левандовски матбуот анжуманида.
Полшалик ҳужумчи «Чикаго Файр» сафига эркин агент сифатида қўшилди. У АҚШ клуби билан 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски 2022–2026 йиллар давомида «Барселона» сафида тўп тепди. У каталонияликлар либосида барча мусобақаларда 193 та учрашув ўтказиб, 120 та гол ва 24 та ассист муаллифига айланди.